ЗУЛАЙҲО БОЙХОНОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ артистлари

1963-04-28

Веб сайт:

Иш жойи: 2011 йилдан эркин ижодкор хонанда

Унвони: Ўзбекистон Республикаси халқ артисти

Биография

Бойхонова Зулайхо Мамажоновна, 28.04.1963 йилда Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 1986 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтининг мусиқали драма актёрлиги бўлимини тамомлаган.

1987 йилдан 2011 йилгача Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театрида олий тоифали солист-вокалист бўлиб ишлаган. 2011 йилдан эркин ижодкор хонанда.

2011 йилда “Ягонасан муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловида 1-ўринни эгаллаган.

Энг оммабоп қўшиқлари “Ҳай, ҳай”, “Рашқ”, “Бир қадам”, “Кимнидир севганмисан”, ”Бўлмаса, бўлмас” кабилар ҳисобланади.

“Истиқлол” санъат саройида (2008, 2010, 2012, 2014 йиллар) яккахон концерт дастурларини намойиш этган.

1996 йилда Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган артист, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвонлари, 2011 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

Охирги янгиланиш: 19.11.2018 | 16:29