Озодбек Назарбеков Ахмадович
Ўзбекистон Республикаси Халқ артистлари

1974-05-07

Веб сайт: http//ozodbek.uz

Иш жойи: Маданият вазирлиги

Унвони: 2014 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

Биография

Назарбеков Озодбек Ахмадович, 07.05.1974 йилда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 2011 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтининг драма театри ва кино актёри бўлимини тамомлаган.

2002-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар ашула ва рақс ансамбли хонандаси, 2008 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмитаси қошидаги ашула ва рақс ансамбли хонандаси сифатида фаолият юритмоқда.

“Чанг кўчалар”, “Анджанчасига”, “Яна соғиндим”, “Омон-омон”, “Ёронлар эй”, “Гул”, “Лола”, “Атрофингда”, “Ёмғир”, “Хафа бўламан”, “Келгим гулим”, “Жананим” каби қўшиқларни ижро этган.

“Истиқлол” санъат саройида концерт дастурларини тақдим этиб келмоқда.

2007 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвонлари, 2014 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

Фаолият

2007

Klip

2017

Klip
Охирги янгиланиш: 14.12.2018 | 11:04