26 Декабрь 2020
“Эҳтиром-2020” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 26 декабрь куни “Туркистон” санъат саройида 2017 йилдан буён ҳар йили янги йил арафасида бўлиб ўтадиган “Эҳтиром” тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди.

“Эҳтиром” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ташкилий-ижодий гуруҳ, номзодларни саралаш бўйича Экспертлар кенгаши таркибига таниқли маданият ва санъат ходимлари жалб этилган.

Мазкур экспертлар гуруҳи томонидан вазирлик ва идоралар ҳамда маданият, санъат ва ижодиёт соҳасидаги муассасалари томонидан тақдим этилган жами 73 нафар номзодларнинг жорий йилда амалга оширган салмоқли ишлари, эришган ютуқлари тўғрисидаги маълумотлар кўриб чиқилиб, 5 та йўналиш ва 20 та номинация бўйича номзодлар мукофотга тақдим этилди.

Йўналишлар қуйидагилардан иборат:

· Театр, кино ва оммавий томошалар;

· Эстрада ва анъанавий, опера хонандалик, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати;

· Тасвирий ва амалий санъат;

· Бадиий ижод, журналистика ва телевидение;

· Эътибор, эҳтиром, эъзоз

Мазкур мукофот, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 декабрдаги “Маданият, санъат ва ижодиёт соҳасидаги “Эҳтиром” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ўтказиш тўғрисида”ги 01-07/11-19-сон мажлис баёнига асосан маданият, санъат, бадиий ижод, журналистика соҳаларида салмоқли ютуқ ва муваффақиятларга эришган энг фаол ҳамда самарали фаолият юритиб келаётган ижодкорларни турли номинацияларда рағбатлантириш, шунингдек ижодкорларни янада
қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятини жамоатчилик олдида кенг эътироф этиш мақсадида таъсис этилган.

“Эҳтиром - 2020” мукофоти билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

Номинация номи

Номзодлар

  1.  

“Йил спектакли”

“Устоз тақдири”

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

  1.  

“Йил актрисаси”

Норбаева Зулхумор Кенжаевна

Хоразм вилояти мусиқали драма театри солист-вокалисти

  1.  

“Йил балет артисти”

Қурбонов Алишер Атабаевич

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри балет артисти

  1.  

“Йил актёри”

Саидов Тоҳир Самандарович

Ўзбек миллий академик драма театри актёри

  1.  

“Йил режиссёри”

Холмуминов Асқар Сайфуллаевич

Ўзбек Миллий Академик драма театрининг Бош режиссёри,

Нигора Ғойибназарова

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри саҳналаштирувчи режиссёри,

  1.  

“Йил бастакори”

Умаров Нодирбек Тўлқинович

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бастакори,
эркин ижодкор

  1.  

“Йил қўшиқ ижрочиси”

Закиров Шухрат Рихсиваевич

“Булбулча” болалар ансамбли концертмейстери

  1.  

“Йил эстрада хонандаси”

Сейтжанов Расул Темурбекович

Беруний тумани Маданият бўлимига қарашли Амфитеатри директори

  1.  

“Йил опера ижрочиси”

Исраилов Умид Шавкатович

Алишер Навоий номидаги академик катта театри опера солисти

10.

“Йил созандаси”

Ташхўжаев Нодир Ботирович

“Sulola Records” МЧЖ раҳбари, эркин ижодкор

11.

“Йил балетмейстри”

Мадраҳимова Гулмира Ўлмасжоновна

Ўзбекистон давлат филармонияси “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари

12.

“Йил раққосаси”

Сейтхалилова Мафтуна Ахатовна

А.Навоий номидаги Далат академик катта теартида фаолият юритади

13.

“Йил Хайкалтароши”

Норбоев Бахром Нормурод ўғли

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси

14.

“Тасвирий санъат жонкуяри”

Гаглоева Римма Илинична

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,

рангтасвирчи рассом

15.

“Йил маданият маркази”

Фарғона вилояти маданият маркази

Марказ директори Шералиева Татьяна Тургуновна

16.

“Маданият соҳасидаги йилнинг фаол журналисти”

Хидоятова Феруза Наримановна

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” телеканали “Кинодастурлар ва тезкор дубляж” бўлими мудири

17.

“Йилнинг энг фаол интернет нашри”

Qalampir.uz

Шайхов Қамариддин Қутбиддин ўғли

Qalampir.uz интернет нашри раҳбари

18.

“Йил адиби”

Илин Николай Дмитриевич

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ижодий кенгашлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

19.

“Саҳнамиз фариштаси” (маликаси)

Ибрагимова Рихсихон Исмаиловна

Ўзбек Миллий академик драма театри актёри

20.

“Ўзбек санъати фидойиси”

Мирзахмедов Хасан Абдуллаевич

Уста наққош

 

Матбуот ва ахборот хизмати

Охирги янгиланиш: 23.02.2021 | 14:12