12 Июль 2017
Театрлар ва концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси

Театрлар ва концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг функционал вазифалари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Театрлар ва концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаси бўлиб,иш фаолиятида вазирнинг биринчи ўринбосарига бўйсунади,иш режалари ва ҳисоботларни Йиғма ахборот-таҳлил бошқармасига топширади.

 

Театрлар ва концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Республикада театр,эстрада ва цирк санъатларини ривожлантириш бўйича вазирликка юклатилган вазифаларни амалга оширади. Ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини,унинг ҳозирги ҳаётини,мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама ёрдам беради. Вазирлик тизимидаги Республика давлат театрлари, Ўзбек давлат цирки Истиқлол ва  Туркистон санъат саройлари,И. Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройи, Театр журнали таҳририяти,  Дийдор ва Томоша театр-студиялари ишларини мувофиқлаштиради,уларнинг Низомлари ва иш режаларига асосан фаолият юритишларини назорат қилади,ташкилий ва кадрлар,молиявий-иқтисодий масалаларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади. Улар томонидан тайёрланиб,юқори ташкилотларга ҳамда вазирликка тақдим этиладиган ҳисоботлар,ахборотлар ва маълумотларнинг тўғрилигини ўрганади.

 

Наврўз, Мустақиллик умумхалқ байрамларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда амалий ва методик ёрдам беради,театрлар ва концерт-томоша муассасаларининг концерт фаолиятини ривожлантиради,замонавий санъат жанрларининг ривожланишига шарт-шароитлар яратади республика миқёсида бўлиб ўтадиган танловлар ҳамда фестивалларни ташкиллаштиради.

 

Республика раҳбарияти томонидан имзоланган халқаро битимларга асосан театр ва томоша муассасаларининг халқаро алоқаларни ривожлантиради. Театрлар ва концерт-томоша соҳасини малакали ходимлар билан таъминланишини, уларнинг касб маҳоратларини оширишни,ижодий ходимларни рағбатлантирилишини, давлат мукофотларига тавсия этилишини ташкил этади.

 

Театрлар ва концерт-томоша муассасалари бошқарувини такомиллаштириш,уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятига оид таҳлилий ва статистик маълумотларни шакллантиради, улар асосида тегишли таклифлар ишлаб чиқиб, вазирлик раҳбариятига киритиб боради. Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг ижодий жамоаларининг гастроль-концерт фаолиятини,шу жумладан чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилади. Ижодий жамоалар, маданият ва санъат мутахассислари ва арбобларини уларнинг идоравий мансублигидан қатъий назар, ҳалқаро танловлар,фестиваллар ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун тайёрлашни, жўнатишни ва қабул қилинишини таъминлайди.

 

Oxirgi yangilanish: 18.10.2017 | 16:17