30 Ноябрь -0001
Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси

Низоми

 

Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

 

Республика раҳбарияти томонидан вазирликка юклатилган вазифаларининг бажарилишини тизимли ва комплекс равишда ўрганилишини ташкил этади.

Вазирликда жамланадиган маълумотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, ҳудудий бўлинмалар ҳамда тизим ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Вазирлик, унинг тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти якунлари бўйича умумлаштирилган таҳлилий маълумот тайёрлайди.

Юқори ташкилотлар учун ҳисобот маълумотларини тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирлик Ҳайъати йиғилиши қарорлари ижроси мониторингини олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирлик Ҳайъати йиғилиши қарорлари ижросини, (шу жумладан жойларга чиқиб) ўрганади, ўрганиш натижалари бўйича тегишли таҳлилий маълумот тайёрлаб, вазирлик раҳбариятига тақдим этади.

Вазирликнинг Ҳайъат ва аппарат йиғилишларини тайёрлайди, кун тартибини шакллантириб, муҳокама учун маълумотларни ишлаб чиқилишида иштирок этади, йиғилиш баёнини тузиб, ижроси мониторингини олиб боради.

          

Бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

Ўз ваколати доирасида вазирликнинг бошқармалари, тизим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш.

Ҳисоботлар ва маълумотлар тайёрлаш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида вазирлик аппарати бошқармалари, ҳудудий бўлинмалар ҳамда тизим ташкилотларидан маълумот ва ахборотларни ўрнатилган тартибда сўраб олиш.

Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказиш.

Вазирлик регламенти талабларига зид равишда бошқармага киритилган ҳужжатларни қайтариш.

Маданият соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича вазирлик бошқармаларининг ахборот-таҳлил ҳамда режалаштириш фаолиятларини мувофиқлаштириш.

Ҳайъат йиғилиши қарорларига материаллар тайёрлаш.

Алоҳида ишчи гуруҳлар тузган ҳолда ижро интизомига риоя қилинишини жойларга чиқиб ўрганиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирлик Ҳайъати йиғилиши қарорлари ва буйруқлар ижроси юзасидан маълумотларни ижрочи бошқарма, ташкилот ёки ходимлардан талаб қилиб олиш.

Вазирликнинг йиллик иш режаларини, давлат дастурлари ижроси юзасидан тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш.

 
Бошқарманинг тузилмаси ва иш тақсимоти

 

Бошқарма ўз фаолиятини бевосита вазирнинг раҳбарлиги остида олиб боради.

Бошқарманинг тузилмаси бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари ва бош мутахассисдан иборат.

Бошқарма бошлиғи.

Бошқармага юклатилган вазифалар ҳамда мажбуриятларнинг бажарилишини амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.

Бошқармада иш тақсимотини йўлга қўяди.

Вазирлик раҳбарияти топшириғига кўра давлат идораларида, жамоат ташкилотларида вазирлик номидан иш юритади. Бошқарма ишига раҳбарлик қилади, бошлиқ ўринбосари ва бош мутахассис ишини ташкил этади.

Бошқармага кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларнинг, фуқароларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқади ҳамда ходимларга ижросини амалга ошириш учун топширади.

Ҳайъат йиғилишларида иштирок этади.

Вазирликда амалда бўлган йўриқнома асосида иш юритилиши устидан назоратни таъминлайди.

Вазирлик раҳбариятига киритиш учун тайёрланадиган таҳлилий маълумотлар ва ҳисоботларда келтирилган рақамларни тегишли бошқармалар томонидан тақдим этилган ахборотлар асосида умумлаштирилиши ҳамда бошқарма бошлиқлари томонидан имзоланиши учун жавобгардир.

Бошқарма ҳамда маълумот ва ҳисоботларни таҳлил этиш натижасида бошқа бошқармалар, тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш, уларни кадрлар билан мустаҳкамлаш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритади.

Вазирлик раҳбариятига бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек  хизмат бурчини ўтишдаги камчиликлари учун маъмурий чоралар кўриш, ишга қабул қилинадиган бошқарма ходимлари номзодлари бўйича таклифлар киритади.

Бошқармада ҳужжатлар билан ишлаш, уларни белгиланган тартибда сақланишини таъминлашга шахсан жавобгардир.

Фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларни бут сақланишига масъулдир.

Иш давомида ёзув қоғозидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш чораларини кўради.

Ўзи иш олиб борадиган хонада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди.

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари.

Бошқарма бошлиғи бўлмаганда унинг вазифаларини бажаради.

Давлат дастурлари ижроси юзасидан ҳисоботларни ўз вақтида тайёрланишига жавоб беради.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш дастури юзасидан маълумотларни умумлаштиради.

Ҳайъат йиғилишида муҳокама этиладиган масалалар юзасидан материаллар тайёрлайди.

Вазирлик иш режасини ишлаб чиқади.

Маданият йўналишидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирлик Ҳайъати йиғилиши қарорлари ижроси назоратини олиб боради. Улар бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун ҳисобот тайёрлайди.

Вазирлик томонидан ўтказиладиган халқаро ва республика тадбирларини таҳлил қилади.

Фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларни бут сақланишига масъулдир.

Иш давомида ёзув қоғозидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш чораларини кўради.

Ўзи иш олиб борадиган хонада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди.

Бош мутахассис.

Вазирлик раҳбарияти, бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари  топшириқларини бажаради.

Ахборот-таҳлил ишини олиб боради.

Йиллик, ярим йиллик, чораклик ҳисоботларни йиғади ва умумлаштиради.

Вазирлик иш режаси ижроси мониторингини юритади.

Маданият йўналишидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирлик Ҳайъати йиғилиши қарорлари ижроси назоратини олиб боради. Улар бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун ҳисобот тайёрлайди.

Вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва тизим ташкилотлари томонидан фуқароларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқилишини назорат қилади. Ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун ҳисобот тузади.

Бошқармада иш юритилишини таъминлайди.

Фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларни бут сақланишига масъулдир.

Иш давомида ёзув қоғозидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш чораларини кўради.

Ўзи иш олиб борадиган хонада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди.

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2017 | 17:06