30 Ноябрь -0001
Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг

Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси тўғрисида

 

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги  марказий аппаратининг таркибий тузилмаси бўлиб, бевосита Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосарига (бундан буён матнда вазир ўринбосари деб юритилади) бўйсунади.

2. Бошқарма ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасимаданият вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) тўғрисидаги Низом, Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, вазир буйруқлари, фармойишлари, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.

 

II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

 

3. Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифа ва функциялари ҳисобланади:

Вазирлик ва тизим ташкилотлари (республика бюджетидан молиялаштириладиган) фаолияти учун молиявий шарт-шароитлар яратиш;

марказий аппарат ва республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасалар (кейинги ўринларда - тизимдаги ташкилотлар деб юритилади)нинг (улар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида) тегишли молия йили учун бюджет лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш;

бошқарма ваколати доирасида белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботларни қабул қилиш, умумлаштириш ва ўз вақтида тегишли молия органларига тақдим этиш;

тизим ташкилотларининг штатлар жадвали ва харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларни умумлаштириб, рўйхатдан ўтказиш учун Молия вазирлигига тақдим қилиш;

марказий аппарат харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини, шунингдек санъат ва спорт бўйича тадбирлар билан боғлиқ харажатлар сметаларини (Марказий аппаратнинг тегишли бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида) тайёрлаш, раҳбарият тасдиғига киритиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиш;

бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, бошқа вазирлик ва идоралар билан қўшма қарорлар шунингдек, тегишли масалалар бўйича йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

тизимдаги ташкилотлар, вазирлик ва идоралар ҳамда фуқароларнинг (ёзма) мурожаатлари бўйича ёзишмаларни амалга ошириш;

бюджет маблағларидан фойдаланиш масалалари бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимдаги ташкилотларга етказиш, шунингдек уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

марказий аппарат ва тизимдаги ташкилотларнинг (уларнинг тақдимномалари асосида) харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни ўрнатилган тартибда раҳбариятга тасдиқлаш учун киритиш;

тизимда молиявий масалаларда ходимларнинг маҳорат даражасини муттасил ошириш, илғор тажрибаларни ўзлаштириш ишларини ташкил этишдан иборат.

бошқарма ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

4. Бошқарма зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариши учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирликда ва тизим ташкилотларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан вазирлик бухгалтерияси ҳамда тизим ташкилотлари раҳбаридан хисоботларни талаб қилиш;

тизим ташкилотларида молиявий меъёрий хужжатларга амал қилинишини белгиланган тартибига вазирнинг тегишли буйруғига асосан текшириб туриш;

харажатлар сметасида режалаштирилган маблағларнинг ишлатилмаётган қисмини белгиланган тартибда бошқа мақсадлар учун йўналтириш ёки бюджет фойдасига қайтариш юзасидан таклиф бериш;

Вазирнинг рухсати билан молиявий фаолиятга оид масалалар бўйича мажлислар чақириш;

молиявий фаолияти доирасидаги масалалар бўйича давлат ва жамоат ташкилотларида вазирлик номидан қатнашиш;

амалдаги меҳнат ва хўжалик қонунчилигига мувофиқ молия ходимларини тақдирлаш ёки жазолаш бўйича тавсияларни раҳбариятга тақдим этиш. 

 
IV. Бошқарма фаолиятини ташкил қилиш

 

5. Бошқарма фаолиятига белгиланган тартибда вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади. Бошқарма бошлиғи бир нафар ўринбосар ва бир нафар бош мутахассисга эга. Бошқарма барча ходимлари вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

6. Бошқарма фаолияти ходимларнинг лавозим йўриқномасида белгиланадиган меҳнат тақсимотига асосан амалга оширилади.

7. Бошқарма бошлиғи:

бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Бошқарма ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

бошқарма ходимларига топшириқлар беради.

вазирлик раҳбарияти топшириқлари, фармойишлари, буйруқлари ва кўрсатмаларининг ходимлар томонидан бажарилишини текширади, ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишини назорат қилади;

вазирлик раҳбариятига бошқарма ходимларини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

бошқарма таркибини ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, бошқарма фаолиятига оид муҳим масалалар ҳақида вазирга мунтазам равишда ахборот беради;

бошқарма фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, тегишли дастурлар, режалар ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун бошқарма ходимлари иштирокида тезкор йиғилишлар ўтказади;

мавжуд штат жадвали асосида лавозимга тайинлаш учун белгиланган тартибда вазирга номзодларни тақдим қилади;

бошқарма ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни тегишлича бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади;

вазир топшириғига асосан меҳнат интизомини бузган ходимлардан тушунтиришлар талаб қилиб олади;

ўз ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди.

8. Вазирлик Марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотларининг штатлар жадвали ва харажатлар сметалари билан танишишга Бошқарма бошлиғининг розилигига асосан рухсат этилади.

 

Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси бошлиғининг

лавозим йўриқномаси

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур лавозим йўриқномаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) бошлиғининг лавозим мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликларини белгилаб беради.

2. Бошқарма бошлиғи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг (бундан буён матнда вазир деб юритилади) буйруғига кўра, лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

3. Бошқарма бошлиғи лавозимига олий маълумотли, соҳада камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатида содир бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб борадиган, соҳага оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тушунган, етарли билимга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.

4. Бошқарма бошлиғи иш юритишнинг замонавий воситаларидан (компьютер, факс, ксерокс, сканер, интернет) фойдаланишни билиши талаб этилади.

5. Бошқарма бошлиғи бошқарманинг фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда вазирга бўйсунади.

 

II. Лавозим мажбуриятлари

 

6. Бошқарма бошлиғи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирнинг буйруқлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ҳамда Республика ташкилотлари ва уларнинг тасарруфидаги (худуддаги) (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) молиявий-иқтисодий ишларни бошқарма ҳодимлари иштирокида олиб боради.

8. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотлар билан биргаликда вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган лавозимларига (кейинги ўринларда номенклатура деб юритилади) номзодлар
танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириб, белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун вазирга тавсия киритади.

11. Ташкилотлар ишини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш ва касбий кўникмаларини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда вазирга киритади, мазкур масала бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил қилади.

12. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотларнинг раҳбар ходимларини аттестациясини ташкил этишда иштирок этади. Аттестациядан ўтказиш масалаларида услубий ёрдам кўрсатади.

13. Жойларда бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўрганишлар ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларда иштирок этади ҳамда амалий ёрдам кўрсатади.

14. Вазир топшириғига асосан Кадрлар фаолиятига доир ишлар юзасидан юқори ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлайди.

15. Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасига олинган лавозимларга ваколат доирасида захира шакллантириб, вазирга тақдим қилади.

16. Вазирлик марказий аппарати ходимларининг таътилга чиқиши бўйича ходимлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган жадвални вазир тасдиғига киритади.

17. Давлат мукофотларига тавсия этилган маданият ва санъат соҳаси намояндаларининг ҳужжатларини ўрнатилган тартибда талаб даражасида вазирлик комиссиясига тақдим этилишини таъминлайди.

18. Бошқарма ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича вазирликка кирувчи ҳужжатларни кўриб чиқади, чиқувчи ҳужжатларни ва ўз йўналиши бўйича тайёрланган материалларни имзолайди.

19. Вазирлик буйруғини талаб этмайдиган, ўз ваколати доирасидаги ҳужжатларни тегишли ташкилот ва бошқармаларга кўриб чиқиш учун жўнатади.

20. Белгиланган тартибда лавозимга тавсия этилаётган номзодни тайинлаш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

21. Бошқарма ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва ишнинг ташкиллаштирилишини назорат қилади.

22. Бошқарманинг иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади, тасдиқлаш учун вазирга киритади.

23. Иш давомида ёзув қоғозидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланади.

24. Бошқарма ходимларининг самарали меҳнат қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади.

25. Бошқарма таркибини ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, бошқарма фаолиятига оид муҳим масалалар ҳақида вазирга мунтазам равишда ахборот беради.

26. Ходимларнинг ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этишларини назорат қилади.

27. Бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларни мувофиқлаштириб боради.

28. Раҳбарият топшириғига асосан хизмат сафарларига боради.

29. Жамоа ва меҳнат шартномалари шартларига амал қилади.

30. Ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилади.

31. Мазкур лавозим йўриқномасида баён қилинган зиммасига юклатилган вазифаларни бажаради.

32. Ўз билимларини доимо такомиллаштириб, соҳага оид қабул-қилинаётган янги меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар талабларини ўрганиб боради.

33. Вазирликнинг обрўси ва шаънига путур етказиши мумкин бўлган ахборотларни ва кадрлар юзасидан олиб борилаётган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.

34. Вазирликнинг аппарат мажлислари ва Ҳайъат йиғилишларида иштирок этади.

35. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

III. Ҳуқуқлари

36. Вазирлик марказий аппарати ва номенклатурадаги тизим ташкилотлари ходимларини лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш бўйича вазирга таклифлар киритади.

37. Вазирлик марказий аппаратида меҳнат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди.

38. Қонун ҳужжатларига мувофиқ кадрлар масалаларига оид ишлар юзасидан вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва ташкилотлардан маълумотлар олади.

39. Меҳнат қонунчилиги асосида ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, шунингдек, алоҳида ҳолатларда уларга нисбатан чора кўриш ва рағбатлантириш юзасидан таклифлар киритади.

40. Бошқарма ходимлари меҳнатини тўғри ташкил этиб, бошқармага юклатилган вазифаларни бошқарма ходимлари ўртасида тақсимлайди ва уларни бажаришлари устидан назорат қилади.

41. Вазирликда ва тизим тошкилотларида соғлом муҳитни шакллантириш иш самарадорлигини оширишда мақсадли чора тадбирлар юзасидан раҳбариятга таклифлар киритади.

42. Ходимларнинг сўровига мувофиқ уларнинг вазирликда ишлашлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни имзолайди ва тақдим қилади ҳамда меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувларни киритади.

43. Вазирлик марказий аппарати ходимларининг ишлашлари тўғрисидаги маълумотномаларни беради ва ходимларнинг имзоларини тасдиқлайди.

44. Бошқарма ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади.

45. Бошқарма бошлиғи бошқарма номи туширилган муҳрдан фойдаланади.

46. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни амалга аширади.

 

 

IV. Жавобгарлиги

 

47. Бошқарма бошлиғи ўзига юкланган лавозим мажбуриятлари тўлақонли бажарилиши учун жавоб беради.

48. Фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларни бут сақланишига масъулдир.

49. Ўзи иш олиб борадиган хонада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди.

50. Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда бошқармада ҳужжатлар билан ишлаш, уларни белгиланган тартибда сақланишини таъминлашга шахсан жавоб беради.

 

51. Мазкур лавозим йўриқномаси ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чоралар қўлланилишига сабаб бўлади.

Охирги янгиланиш: 13.12.2017 | 17:06