30 Ноябрь -0001
Ишлар бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Ишлар бошқармаси

 

Н И З О М И

 

I. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

 

Вазирликнинг фаолиятини техник жиҳатдан таъминлайди. Бинолар, ташкилий техника, автотранспорт воситаларини узлуксиз ва бир маромда ишлаш чораларини кўради.

Маданият соҳасидаги кўрик-танловлар, фестивалларда иштирок этувчиларни транспорт чипталари,  ғолиб ва иштирокчиларни рағбарлантириш учун дипломлар, фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалар билан таъминлайди.

Вазирлик аппарати ҳисобида турадиган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини, йиллик техник кўрикдан ўтишини, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан фойдаланишни назорат қилади.

Вазирликда хорижлик меҳмонлар ҳамда делегацияларнинг қабулини техник жиҳатдан таъминлайди.

Моддий-товар бойликларини ҳисобга олиш, қайта ҳисобдан ўтказиш  ва ҳисобдан чиқариш ишларини амалга оширади.

Вазирликка келиб тушувчи ҳамда вазирликдан чиқувчи барча ҳужжатларни, вазирликнинг ички буйруқларини рўйхатга олади, уларни ижрочиларга етказилишини таъминлайди.

 

II. Бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

 Бошқарма вазирликнинг Молия бошқармаси ҳамда марказий бухгалтерияси билан келишган ҳолда вазирликнинг йиллик харажатлар смета лойиҳаларини тузиб, раҳбариятга тасдиқлашга тақдим этади.

Вазирлик аппатини фаолиятини техник жиҳозлар, канцелярия моллари таъминотини узлуксизлигини таъминлайди.

Бошқарма йил давомида дунё ва Республикамиз миқёсида ўтказиладиган маданий тадбирларни юқори савияда ўтказилишини таъминлаш учун маданият ходимларини рағбарлантиришига дипломлар, фахрий ёрлиқлар, тадбирлар ва кўрик-танловлар ўтказиш учун совғалар олишни ташкиллаштиради.

Бошқарма йил давомида хориж мамлакатларида бўлиб ўтадиган  маданият ходимларининг дунё миқёсидаги миллий фольклор фестиваллари, мусиқавий конкурсларга бориб келиши учун авиа чипталари билан таминлашни ташкиллаштиради.

Вазирлик аппарати ҳисобида турадиган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиб боради.

Вазирлик ва вазирлик тасарруфидаги корхона ва муассасаларнинг автоулов воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтишини ҳамда давлат томонидан ажратиладиган ёқилғи-мой лимитлари ҳисоботини олиб боради.

Республика ва вазирлик миқёсида ўтказиладиган барча маданий тадбирларни ўтказишда хўжалик ташкилий ишларини бевосита олиб бориш.

Вазирлик доирасида бўлиб ўтадиган мажлис ва турли йиғинларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади.

Вазирликка ташриф буюрадиган хорижлик меҳмонлар, делегациялар ва вакилларни кутиб олиш ва раҳбарият билан қабул маросимини ташкиллаштиради.

Вазирлик эхтиёжлари учун хўжалик шартномалари ва меҳнат битимларини тузади.

Вазирлик ҳисобидаги моддий товар бойликларини ҳисобга олиш, қайта ҳисобдан ўтказиш  ва ҳисобдан чиқариш бўйича марказий ҳисобхонага ҳужжатларини тақдим этади.

Ҳужжатлар билан ишлаш фаолиятини замон талабларига мос бўлишини таъминлаш учун амалий чоралар кўради.

Вазирликда компьютерларнинг локал тармоғи, Интернет тизими, телефон алоқаси, кабель телетармоғи ва бошқа зарурий шароитларни бир маромда, узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Вазирликнинг иш жараёнидаги эҳтиёжлари учун канцелярия воситалари, компьютерлар, кўпайтириш машиналари ва бошқа техник ускуналари учун керакли ашёлар ва уларнинг узлуксиз ишлаши учун бутлов қисмлари билан таъминлайди.

 

III. Бошқарманинг тузилмаси ва иш тақсимоти

     

Бошқарма ўз фаолиятини вазир раҳбарлиги остида олиб боради.

Бошқарманинг тузилмаси бошқарма бошлиғи, ўринбосари ва бош мутахассисдан иборат.

Бошқарма бошлиғи.

Республика  ва вазирлик миқёсида ўтказиладиган барча маданий тадбирлар ва кўрик-танловларни ўтказишда хўжалик ташкилий ишларини назорат қилади.

Вазирликка ташриф буюрадиган хорижлик меҳмонлар, делегациялар ва вакилларни кутиб олиш ва қабул қилиш ташкилий ишларини амалга оширилишини назорат қилади.

Вазирлик раҳбариятига ҳамда умумлаштириш учун Йиғма ахборот-таҳлил бошқармасига киритиладиган таҳлилий маълумотлар ва ҳисоботларда келтирилган рақамлар ҳамда ахборотларни тўғрилигига жавобгардир.

Бошқарма ва тасарруфдаги ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш, уларни кадрлар билан мустаҳкамлаш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритади.

Вазирлик эҳтиёжлари учун хўжалик шартномалари ва меҳнат битимларини тузади.

Вазирлик ҳисобидаги моддий товар бойликларини ҳисобга олиш, қайта ҳисобдан ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича марказий ҳисобхонага ҳужжатларнинг тақдимини назорат қилади.   

Бошқармада ҳужжатлар билан ишлаш, уларни белгиланган тартибда сақланишини таъминлашга шахсан жавобгардир.

Фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларни бут сақланишига масъулдир.

Иш давомида ёзув қоғозидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш чораларини кўради.

Ўзи иш олиб борадиган хонада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Бошқарма бошлиғи ўринбосри  белгиланган доирада бошқармада умумий раҳбарликни амалга оширади ва бошлиқ бўлмаган вақтларда унинг вазифасини бажаради;

  республика  ва вазирлик миқёсида ўтказиладиган барча маданий тадбирлар ва кўрик-танловлар ўтказишда хўжалик ташкилий ишларини олиб боради;

  вазирлик доирасида бўлиб ўтадиган мажлис ва турли йиғинларда вазирга амалий ёрдам кўрсатади;

  вазирликка ташриф буюрадиган хорижлик меҳмонлар, делегациялар ва вакилларни кутиб олиш ва қабул қилишни ташкиллаштишда бошлиққа кўмаклашади;

  вазирлик эҳтиёжлари учун хўжалик шартномалари ва меҳнат битимларини тузади;

  вазирлик ҳисобидаги моддий товар бойликларини ҳисобга олиш, қайта ҳисобдан ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича марказий ҳисобхонага ҳужжатларни тақдим этади; 

  вазирлик эҳтиёжлари учун ёзув-чизув воситалари, компьютерлар, кўпайтириш машиналари ва бошқа техник асбоблар учун керакли ашёлар олишни ташкиллаштиради ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди ва назорат қилади;

  вазирлик идорасини қўриқлашни ва санитария ҳолатларига масъул ходим сифатида бино ва хоналарга бегона шахсларнинг киртилмаслигини, хизмат хоналарида озодаликни таъминлайди.

Бош мутахассис.

Бошқарманинг иш юритиш бўйича бош мутахассиси вазирликнинг ишлар бошқармаси тизимига киритилиб, ўз фаолияти даврида вазирлик рахбарияти ва бошқарма бошлиғига бўйсунади.

Республика ва вазирлик миқёсида ўтказиладиган барча маданий тадбирлар ва кўрик-танловларни ўтказишда хўжалик ташкилий ишларини олиб боради.

Вазирлик доирасида бўлиб ўтадиган мажлис ва турли йиғинларда вазирга амалий ёрдам кўрсатади.

Вазирликка ташриф буюрадиган хорижлик меҳмонлар, делегациялар ва вакилларни кутиб олиш ва қабул қилишни ташкиллаштиради.

Вазирлик эҳтиёжлари учун хўжалик шартномалари ва меҳнат битимларини тузади.

Вазирлик ҳисобидаги моддий товар бойликларини ҳисобга олиш, қайта ҳисобдан ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича марказий ҳисобхонага ҳужжатларни тақдим этади.

Вазирлик эҳтиёжлари учун ёзув-чизув воситалари, компьютерлар, кўпайтириш машиналари ва бошқа техник асбоблар учун керакли ашёлар олишни ташкиллаштиради ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Вазирлик идорасини санитария ҳолатларига масъул ходим сифатида бино ва хоналарга бегона шахсларнинг киритилмаслигини, хизмат хоналарида озодаликни таъминлайди.

Вазирлик тизимида иш юритилишини назорат қилиб, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатади.

Бошқармага келадиган хатларни ва ҳар хил ҳужжатларни рўйхатга олади ва юборилаётганларини рўйхатдан ўтказади.

Келадиган хабарлар асосида раҳбариятга ахборот тайёрлайди.

Ҳужжатларни бевосита бажарувчиларга ўз вақтида топширади.

Давлат мулки қўмитасига, республика ва шаҳар статистика муассасаларига статистик ва бошқа ҳисоботларнинг вақтида топширилишини назорат қилади.

Бошқармага тегишли алоҳида шаҳслардан келадиган хат, ариза ва шикоятларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш учун улар ҳақида вазирлик раҳбариятига ўз вақтида қисқа ахборот беради.

Фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларни бут сақланишига масъулдир.

Иш давомида ёзув қоғозидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш чораларини кўради.

 

Ўзи иш олиб борадиган хонада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди.

Oxirgi yangilanish: 18.10.2017 | 16:17