14 Июль 2017
ЭЪЛОН

2017 йил 23 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3237-сон қарорига мувофиқ, битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача эквивалентдаги товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси томонидан ташкиллаштириладиган электрон савдолар орқали амалга оширишга оид талаб бекор қилинган.

Юқоридагиларга асосан, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси томонидан ташкиллаштириладиган электрон савдолар 2017 йил 23 август соат 24:00 дан бошлаб тўхтатилмоқда.

Шунингдек, юқоридаги хужжатга кўра 2018 йил 1 январга қадар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари қуйидаги эквивалентларга мувофиқ, яъни:

1 минг АҚШ долларидан кам бўлган битта контракт - нархи, сифати ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул келадиган шартларни таклиф қилган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали;

1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача бўлган битта контракт - буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали;

100 минг АҚШ долларидан юқори миқдордаги битта контракт - буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашларининг вакилларини мажбурий жалб этган ҳолда тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари ташкил этадиган танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Мазкур харидлар бўйича техник шартлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган бўлиши шарт.

 

Буюртмачиларнинг раҳбарлари давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш тартибига риоя қилмаганлиги, шу жумладан, харид қилишнинг мақсадга мувофиқлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача қадар шахсий жавобгар ҳисобланади.

Охирги янгиланиш: 13.12.2017 | 17:06