20 Июль 2017
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёcати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-5106-сон фармонини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 июль куни соат 15:00да Маданият вазиргининг мажлислар залида Маданият вазири ва вазир ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ҳамда театр, маданият ва санъат таълим муассасаларидаги ўқувчи ва талабалари билан брифинг бўлиб ўтди. Тадбирда ёшларнинг маданият ва санъат йўналишида ўз истеъдодини келажакда намоён этиш ва ўз касбини етук эгаси бўлиш тўғрисида ҳамда соҳани ривожлантиришга оид ёшлардан олинган фикр-мулоҳазалар алмашинуви ва суҳбатлар олиб борилди.

 

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06