21 Июль 2017
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

       Театр труппа сифатида 1939 йил 30 ноябрда ташкил топган. Театрга 1939 йили Муқимий номи берилган. 

   Театрнинг ижодий фаолияти : Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри ўз фаолиятини 1939 йил       30 ноябрда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Майсаранинг иши” комедияси билан фаолиятини бошлаган.

 

     Муқимий театрининг 20 йиллик фаолияти (50-70 йиллар) Халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, кино ва театр актёри, режиссёр Раззоқ Ҳамроев ижоди билан боғлиқ ҳолда кечади. Театр ёш истеъдодлар ҳисобига мустаҳкамланади. Драматурглар Комил Яшин, Туроб Тўла, Ҳамид Ғулом, Омон Матжон, Машраб Бобоев, Ҳайдар Муҳаммад, композиторлардан Манас Левиев, Сайфи Жалил, Мустафо Бафоев ва бошқалар янги асарлар яратиш бўйича иш олиб бордилар.

 

Охирги янгиланиш: 20.10.2018 | 17:48