26 Май 2017
Qo'qonboyev Umidjon Abduraximovich

Қўқонбоев Умиджон Абдурахимович 1979 йилда Фарғона вилоятида туғилган

Маълумоти – олий

2002 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
2014 й. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабини битирган.

Фаолиятининг асосий йўналиши

Иктисодий таҳлил ва молия бошқармаси, Бухгалтерия, Ишлар бошқармаси, Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси, Ахборот ва компьютер технологиялари маркази, Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати, “Бинолардан фойдаланиш ва улардан эксплуатация қилиш” давлат корхоналари ишини мувофиқлаштиради, уларда ишнинг самарали ташкил этилиши, меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади.
Молия ва иқтисодий хўжалик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва ушбу мажмуаларнинг ишини мувофиқлаштиради.
Вазирлик тизимида олиб борилаётган қурилиш-пудрат ишларини мувофиқлаштиради.
Вазирлик марказий аппарати ва республика бюджетидан молиялаштирадиган муассасаларнинг харажатлар сметалари ва штатлар жадвалларини рўйхатдан ўтказишга имзо чекади.
Вазирликда молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган молиявий ва банк ҳужжатларига имзо чекади.
Маданият муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича ишларни ташкиллаштиради.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ўз йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Маданият вазирлигининг Ҳайъат йиғилиши қарорлари, буйруғи ва раҳбарият кўрсатмаларини ўз мажмуасидаги бошқарма ва ташкилотлар томонидан бажарилишини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади.
Умумий раҳбарлик қиладиган бошқармалар ва ташкилотларнинг йиллик иш режаларини ҳамда уларнинг фаолияти бўйича чораклик, йиллик ва бошқа ҳисоботларни кўриб чиқади.
Уларни кадрлар билан мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек хизмат бурчини ўташдаги камчиликлари учун маъмурий чоралар кўриш, ишга қабул қилинадиган ходимлар номзодлари бўйича таклифлар киритади.
Вазир топшириғига кўра давлат идораларида, жамоат ташкилотларида Вазирлик номидан иш юритади.
Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади ҳамда уларни ариза ва шикоятларини ҳал этиш юзасидан тегишли бошқарма ва тизим ташкилотларига топшириқлар беради.
Фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларни бут сақланишига масъулдир.
Иш давомида ёзув қоғозидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш чораларини кўради.
Ўзи иш олиб борадиган хонада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди.

МEҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1999. йй. - “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси Нефт ва газ конлари ҳамда қидирув институти катта лаборанти, бухгалтери, 1-тоифали техниги
1999-2001 йй. - “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва молия бошқармаси 1-тоифали мутахассиси, ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси, 1-тоифали мутахассиси
2001-2004 йй. - “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси
2004-2009 йй. - “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси валюта амалиётлари шўбаси бошлиғи, валюта амалиётлари бўлими бошлиғи, ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси бошлиғи
2008-2009 йй. - “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки Фарғона филиали бошлиғи
2009-2010 йй. - “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки амалиёт бошқармаси бошлиғи
2010-2016 йй. - “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари
2016-2017 йй. - “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари
2017 й.- ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари

Охирги янгиланиш: 21.04.2018 | 17:57