28 Июль 2017
20-24 июль кунлари Хитойда "Рақс" халқаро фестивали

  

   Ўзбекистон Бадиий жамоалари бирлашмасининг Ўзбекистон ва Навбахор ашула ва рақс ансамбларининг       39 нафар созанда ва раққосаларидан иборат гуруҳ 2017 йил 20-24 июль кунлари Хитой Халқ Республикаси Шинжон провинсиясининг маркази бўлган Урумчи шаҳрида Халқ рақслари халқаро рақс фестивалида иштирок этишди.

 

 

     Фестивалда ўзбек рақс санъати Хитой халқ ва бошқа 10 дан ортиқ давлат вакилларига мохирона тарзда  ўз чиқишларини намойиш этишди. Тўрт кун давомида Ўзбекистондан ташриф буюрган гуруҳлар Урумчи шаҳрининг энг диққатга сазовор маданият ва санъат масканларида ўзбек рақсининг гўзаллигини намойиш этишди.

  Ўзбекистон рақс жамоалари 25 июль куни рақс гуруҳи Урумчи драма театрида 600 дан ортиқ томошабинларга ўз чиқишлари билан ҳаммани лол қолдирди.

  Андижон полкаси, тановар миллий ва классик жанрдаги ҳамда жаҳон рақсларидан иборат концерт дастури ОАВ вакиллари ҳамда тадбир қатнашчиларида ижобий таъсурот қолдиришди.

 

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2017 | 17:06