01 Август 2017
“ХОРАЗМ МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги
ПҚ-2953 сонли қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури”нинг 33-банди ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги Амир Темур номидаги
маданият ва истироҳат боғида “Хоразм маданияти кунлари” фестивали, “Гурвак – Хоразм қовунчилик рамзи” сайли ва “Гуллар байрами”ни ташкил этиш кўзда тутилганди.

    Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида 2017 йилнинг

5 август куни  Урганч шаҳридаги Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида ўзига хос байрам  бўлиб ўтади. Тадбирлар мобайнида хоразмликлар нафақат ўзларининг бетакрор маданияти ва санъати ҳамда анвойи гуллари, шунингдек, донғи етти иқлимга машҳур бўлган қовунлари билан ҳамюртларимиз, қолаверса, вилоят меҳмонлари ва  чет эллик сайёҳларни хурсанд қилишади. Шу куни сўлим боғ ичида янги барпо этилган “Ёшлар маркази”нинг тантанали очилиш маросими ҳам шодиёнага файз бағишлаши турган гап.

 

            Байрам доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва китоблар ярмаркаси, тасвирий ва амалий санъат ҳамда ҳунармандлар маҳсулотлари кўргазмаси ва бошқа тадбирлар ташкил этилади.

 

Oxirgi yangilanish: 18.10.2017 | 16:17