«ҲАЁТ ЙЎЛИ» номли шахсий кўргазмаси

             7–август  2017–йили Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида Сарсенбай Байбосинов ижодига боғишланган  «Ҳаёт йўли»  номли шахсий кўргазмаси очилди.

          

   Кўргазмада турли йилларда яратилган 100  дан ортиқ санъат асарлари намойиш этилди.

             Сарсенбай Байбосинов  – ранг –тасвир устаси, Қорақалпоғистоннинг истеъдодли рассомлардан бири. 1957 й. Хўжайли шаҳрида туғилган1984 йили Нукус шаҳри Ж.Шамуратов номидаги бадиий санъат юртида билим олган. Ўша йиллари у машҳур рассомлар – И.Жақсыбаев, М.Ищанов, Ж.Тулегенов, О.Жолдасова, Ж.Қуттымуратов, А.Шпады, Ж.Изентаев, И.Алибеков ва бошқалари билан танишади. Ҳамда уларнинг кўпчилигидан расм яратиш сирларини, ранг тасвирнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганди.

            

 

 

 

     1983 йилдан бошлаб барча республика, вилоятлар миқёсида ва халқаро кўргазмаларда фаол қатнашиб келмоқда 1989 йили Ўзбекистон Рассомлар уюшмасига аъзо бўлди. 2002 йили фаол ижодий хизматлари учун  «Шухрат»  медали билан тақдирланди, 2008 йили Ўзбекистон Бадиий Академиясининг  «Олтин медали»,  2017 йили  «Кумуш медали»  соҳиби бўлди.  «Ардақлаў» 2015 йил бўйича «Йилнинг энг яхши рассоми»  номинацияси ғолиби. 2016 йили Қорақалпоғистон Республикаси Халқ рассоми унвонига муяссар бўлди.

             Ушбу кўргазмада 100 дан ортиқ санъат асарлари намойиш қилинмоқда, уларда рассомнинг энг эрта даврларидан бошлаб бунунги кунгача бўлган ижодий йўли ўз аксини топган. Рассомнинг асарлари ўзгача ранглар  жозибаси, катта жанр хамда хилла–хил  тематика жиҳатидан фарқланиб туради. У портрет, пейзаж , натюрморт хамда тематик бадиий асарлар яратди.

             Замонавий томошабин ўзининг хилма–хил таъби билан ажралиб туради. Баъзи томошабинларга реал усулда яратилган расмлар ёқса, бошқаларига бўлса санъат асарларига маҳлиё бўлиши учун авангардни талаб қилади, учунчилари санъат усулларидан қатъий назар ҳис туйғуларга ва романтикага тўла расмларни ҳуш кўради.

 

 

     Бугунги кўргазма ана шундай томошабинларнинг хоҳиш истакларини бажо келтиради. С.Байбосинов катта маҳорат билан реал пейзаж, портрет, натюрмортларни яратганидек, абстракт композициялар эгаси ҳамдир. Уларда рассом ўзининг ҳис–тўйғуларини, ғам–ташвишларини, кайфиятини ифодалаш учун ранглар вариациясидан  фойдаланиб ўзининг ноёб ҳаёжонли кучини акс эттиради.

             Бундан ташқари, янада жонлироқ ифодалаш учун рассом ўз композицияларида ҳар қил табиий материаллардан:  тош, қум, суяк, болиқ тангачаларидан, жун, ҳайвон шохларидан фойдаланган. Уларнинг ёрдамида коллаж ва аппликация техникасида бир қанча асарлар яратди. Масалан:  «Балиқ таъми», «Балиқ ови»,  «Буқа»  ва бошқалар.

            

 



Охирги янгиланиш: 18.08.2017 | 21:18
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Ipsum ab perspiciatis sit, nostrum repellendus necessitatibus molestias dolore eveniet corporis fugiat maxime itaque blanditiis in beatae minus nesciunt modi. Ducimus, impedit!
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Iusto tenetur officia iure deleniti rerum asperiores sint, nesciunt debitis optio et adipisci possimus quaerat, aperiam recusandae itaque voluptatibus accusantium? Cumque, harum.

Savol yo'llash