10 Август 2017
Назарбеков Озодбек Ахмадович

Назарбеков Озодбек Ахмадович 1974 йилда Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган.

Маълумоти – олий

2011й. Ўзбекистон давлат санъат институтини тугаллаган.

Фаолиятининг асосий йўналиши

Театр ва томоша муассасалариини ривожлантириш бошқармаси, Оммавий маданий тадбирларни ташкил этиш ва ижодий бирлашмаларни ривожлантириш бошқармаси, Репертуар-тахририят сектори, шунингдек, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Вазирлик тасарруфида давлат театрлари, Оркестрлар (миллий оркестр, симфоник, камер, халқ чолғу асбоблари оркестрлари), Ўзбекистон бадиий жамолари, ижодий бирлашмалари, “Ёшлар маданияти ва санъати саройи” давлат корхонаси, “Театр” журнали таҳририяти, “Истиқлол” ва “Туркистон” санъат саройлари, И.Каримов номидаги Фарғона вилоят театр ва концерт саройи, “Дийдор” ва “Томоша” теарт-студиялари фаолиятияни мувофиқлаштиради, уларда ишнинг самарали ташкил этилиши, меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади.

Умумий раҳбарлик қиладиган бошқармалар ва ташкилотларнинг йиллик иш режаларини ҳамда уларнинг фаолияти бўйича чораклик, йиллик ва бошқа ҳисоботларни кўриб чиқади.

Уларни кадрлар билан мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек хизмат бурчини ўтишдаги камчиликлари учун маъмурий чоралар кўриш, ишга қабул қилинадиган ходимлар номзодлари бўйича таклифлар киритади.

Вазир топшириғига кўра давлат идораларида, жамоат ташкилотларида Вазирлик номидан иш юритади.

Фуқароларни қабул қилади ҳамда уларни ариза ва шикоятларини ҳал этиш юзасидан тегишли бошқарма ва тизим ташкилотларига топшириқлар беради.

Фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларни бут сақланишига масъулдир.

Иш давомида ёзув қоғозидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш чораларини кўради.

Ўзи иш олиб борадиган хонада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2002-2008 йй - Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Ашула ва рақс ансамбли хонандаси.
2007-2011 йй - Ўзбекистон давлат санъат институти талабаси.
2008-2017 йй- Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмитаси қошидаги Ашула ва рақс ансамбли хонандаси. 
2017 й.  -  ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари.

Охирги янгиланиш: 21.04.2018 | 17:57