10 Август 2017
Назарбеков Озодбек Ахмадович

Назарбеков Озодбек Ахмадович 1974 йилда Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган.

Маълумоти – олий
2011 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тугаллаган.

Фаолиятининг асосий йўналиши

Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Зарурат бўлганда, вазирлик марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, шунингдек вазирлик марказий аппарати, вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар штат жадвалини, шунингдек харажатлари сметасини тасдиқлайди.

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар низомларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Вазирликнинг марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар, вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси, Бухгалтерия, Ишлар бошқармаси, Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси, Кадрлар бошқармаси, Матбуот хизмати, Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси, Бош юрист-маслаҳатчи, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Маданият бошқармалари, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бош дирекцияси ишини бевосита мувофиқлаштиради.

Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2002-2008 йй - Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Ашула ва рақс ансамбли хонандаси
2007-2011 йй - Ўзбекистон давлат санъат институти талабаси
2008-2017 йй- Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмитаси қошидаги Ашула ва рақс ансамбли хонандаси
2017-2020 йй - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари
2020 йил 23 январдан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

Охирги янгиланиш: 06.07.2020 | 16:44