15 Август 2017
Республикада ўқув-семинар ўтказилиши тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг  2017 йил 30 майдаги 08/2-68-сонли чора-тадбирлар режаси билан тасдиқланган  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 29 мартдаги СҚ-164-III-сон қарори билан юборилган Парламент сўровида кўтарилган масалалар ҳамда ҳудудлардаги маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа маданий-кўнгилочар масканларда ўрнатилган аттракционлардан фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, улар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда иш самарадорлигини янада ошириш юзасидан белгиланган чора –тадбирлар режаси асосида жорий йилнинг 23 август куни Тошкент шаҳридаги Ғофур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғида “Маданият ва истироҳат боғларида хавфсизлик бўйича умумий талаблар ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш” мавзусида республика ўқув-семинарини ўтказилиши белгиланган.

 

      Семинарга иштирок этувчилар сони 100 нафарни ташкил этади.

 

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06