15 Август 2017
Ўқув-амалий семинар тренинг ўтказиш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури 93-бандининг ижросини таъминлаш, аҳолининг фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, жамиятга ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни янада юксалтириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

   Шу муносабат билан, мазкур Комплекс чора-тадбирда белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан 2017 йилнинг 17 август куни соат 11:00да Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ўқув театри биносида ўқув-амалий семинар тренинг ўтказилади.

 

 

Ушбу семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият бошқармаларидан Матбуот хизматига масъул этиб тайинланган ходимлар ҳамда Таълим муассасалари, музей, театр, маданият ва истироҳат боғлари масъул ходимлар иштирок этишади.

 

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06