17 Август 2017
Кўргазма

           “Абдулла Қаҳҳор асарларидаги образлар” номли кўргазма

Абдулла Қаҳҳор  ХХ  аср ўзбек адабиёти ривожига улкан хисса қўшган ёзувчидир. Унинг асарлари кириб бормаган хонадонни топиш мушкул.
       2017 йил 16 август куни соат 15:00 да Абдулла Қаҳҳор уй музейида турли мактаб ўқувчиларининг адиб ҳикояларига ишланган расмлари асосида кўргазма ташкил этилди.  Кўргазмадан жой олган асарлар уй музейга ўқувчилар томонидан совға қилинган ишлардир. Унда адибнинг “Ўғри" . “Бемор”, "Даҳшат", "Кампирлар сим қоқди", "Синчалак" каби ҳикояларига ишланган расмлар ўрин олган. Бундан ташқари Абдулла Қаҳҳор портрети ҳам ёш истеъдод вакиллари томонидан жуда моҳирона ишланганини кузатиш мумкин.  Шавкатова  Севинч, Хайруллаева Хадича, Алимухаммедова Саида, Булакова Дурдона, Ахмедов Азиз, Қасимжонова Закия, Норбоев Самариддин, Тўхтабекгов Лазиз, Хасанова Хадичабону, Хамзин Алимжан, Бахтиёрова Лайлоларнинг Абдулла Қаҳҳор асарларидан олган таъсуротларини ўз асарларида акс эттирганларини гувоҳи бўламиз. Бу ёш истеъдодларимиз ижодларига омадлар тилаб қоламиз.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06