08 Июнь 2017
KOREA RESPUBLIKASI ELCHISI BILAN UCHRASHUV

Жорий йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири М.Муратов ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув чоғида икки томонлама маданий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги режалари, шунингдек, жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойида Тошкент шаҳрида Корея фестивали ўтказилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Охирги янгиланиш: 20.10.2018 | 17:48