21 Октябрь 2017
Орол ва Мўйноқда Халқаро фестивалларга тайёргарлик

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-2803-сонли қарори, Маданият вазирлигининг 2017 йил 6 июндаги   307-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 24-25 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” Экофестивали, Бердақ ва Ажинияз халқ шоирларининг шеърий-мусиқий Халқаро фестивали ва “Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар” Гастрономик фестивали ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев вазирликнинг қатор бошқарма бошлиқлари билан Қоракалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

 

Ташриф чоғида Б.Сайфуллаев Мўйноқ тумани ҳокими Сайловбой Сапарбаевич, Қоракалпоғистон Республикаси Ошпазлар уюшмаси раҳбари билан фестиваль ўтказиладиган жой, унга тайёргарлик ишларини кўздан кечириб, тегишли топшириқларни берди.

Айни пайтда вазирлик ходимлари томонидан фестивалнинг барча ташкилий ишлари юзасидан зарурий вазифалар бажарилмоқда. Хусусан, фестивалга хориждан ташриф буюрувчи вакиллар, иштирокчилар, меҳмонлар учун керакли ва қулай шарт шароитлар яратилмоқда.

Мўйноқ тумани Оролбўйида 24-25 октябрь кунлари ташкил этиладиган тадбирлар доирасида Бердақ ва Ажинияз халқ шоирларининг шеърий-мусиқий Халқаро фестивалига бағишлаб спектакллар намойишлари, Халқ артистлари ва таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ўтказилади. 

 

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41