07 Ноябрь 2017
"Устоз сабоқлари"

 

              Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 3 август куни мамлакат зиёлилари иштирокида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси ҳамда бугунги кунда юртимизда тобора кенг тарқалиб бораётган “Ўз болангни ўзинг асра!”деган даъват асосида, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг ота-онаси ва устозлари қалбига ҳамкорлик нуқтаи-назаридан чуқур кириб бориш, ёшлар диққатини жалб этаётган “оммавий маданият”, диний жаҳолат, ақидапарастлик таҳдидига нисбатан чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси томонидан 2 кун давомида, яъни 2017 йил 4 ноябрь куни Қарши санъат коллежида ва 5 ноябрь куни Қарши шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Республикамизнинг таниқли ижодкор зиёлилари ва болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчи-ўқувчилари иштирокида “Устоз сабоқлари” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилди.

     “Устоз сабоқлари” мавзусидаги маҳорат дарсларини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар муррабийси, Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи директори, доцент, профессор Қурбонов Бахром Тўхтаевич, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, бош ўқитувчи Муратбекова Жанат Собиткуловна ва Утеева Гулнора Лукмановналар олиб бордилар.

 

Маҳорат дарсларида вилоятдаги барча болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Қарши санъат коллежи, Қарши маданият ва туризм коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06