08 Ноябрь 2017
"Икки дил достони"

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Шароф Рашидовнинг “Икки дил достони” асари асосида саҳналаштирилган балетнинг намойиши бўлиб ўтмоқда.

Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг мазкур асари кўплаб адабиёт ва санъат ихлосмандларининг эътирофига сазовор бўлиб, турли жаҳон тилларига таржима қилинган, унинг асосида кўплаб асарлар яратилган.

Балет Комде ва Моданнинг оташин муҳаббатини тараннум этади.

“Икки дил достони” балетига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Фазлиддин Ёқубжонов мусиқий раҳбарлик ва дирижёрлик қилган, бош балетмейстер Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шавкат Турсунов, саҳналаштирувчи рассом –Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулло Ботиров. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказий аппарати тизим ташкилотлари ходимлари билан биргаликда  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Шароф Рашидовнинг “Икки дил достони” асари асосида саҳналаштирилган балетнинг намойишини томоша қилишди.  

 

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06