09 Ноябрь 2017
“Йилнинг энг фаол кутубхоначиси”

2017 йил 25 октябрь куни Республика кўзи ожизлар кутубхоналари ўртасидаги “Йилнинг энг фаол кутубхоначиси - 2017” кўрик танловининг Республика босқичи якунланди. Танлов Маданият вазирлиги тасарруфидаги кўзи ожизлар кутубхоналари мутахассислари иштирокида Самарқанд шаҳрида ўтказилди.

Ушбу кўрик танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш, ахборот-кутубхона соҳасида етук мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касб маҳоратини янада ошириш, ёш мутахассисларни тайёрлаш, ёшларни китоб мутолаасига жалб қилиш ва ушбу соҳага жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадларида ташкил этилди.

Танлов натижалари бўйича қуйидаги вилоятларнинг иштирокчилари ғолиб деб эълон қилинди:

1-ўрин – Фарғона вилояти

2-ўрин – Навоий вилояти

3-ўрин – Андижон вилояти.

1, 2, 3 ўрин соҳиблари айниқса ёш мутахассис эканликлари билан ажралиб турди. Бу эса Президентимизнинг ёшларга берилаётган кенг имкониятлардан фойдаланилаётганининг бир мисолидир.

Қорақалпоғистон Республикаси мутахассиси “Томошабинлар эътирофи”, Жиззах вилояти мутахассиси “Энг яхши маърузачи”, Сирдарё вилояти мутахассиси “Энг яхши ижодкор” номинациялари бўйича тақдирландилар.

Танлов ғолибларига  дипломлар, сертификатлар, қимматли совринлар ва Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасининг эсдалик совғалари топширилди.

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06