09 Ноябрь 2017
Республика кўзи ожизлар кутубхонаси Самарқанд шаҳрида семинар ўтказди

Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашининг 2017 йил 2 мартдаги 11-сон мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 24 октябр куни Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Республикадаги кўзи ожизлар кутубхоналарида кутубхона фонди ва хисобга олиш хужжатларининг юритилиши ахволи” мавзусидаги Республика семинари Самарқанд шахрида вилоят кутубхонаси учун махсус бинода ўтказилди.

Семинарда кўзи ожизлар кутубхоналарининг иш фаолиятини комплекс ўрганиш натижалари тўғрисида Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси методика-библиография бўлим бошлиғи Г.Е.Бердимбетованинг маърузаси тингланди.У ўзининг маърузасида Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Андижон вилоятларининг иш фаолиятида йўл кўйилган,айниқса, ҳисобга олиш хужжатлари бўйича камчиликлари тўғрисида тўхталиб ўтди, ҳамда шу камчикликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Семинарда йилнинг биринчи ярмида кўрсатилган камчиликларини бартараф этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари кўзи ожизлар кутубхоналари директорлари қилинган ишлари ҳақида маълумот беришди.

Семинарда Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси директори Тугалов Ботир иш фаолияти хақида яқиндан таништириб ўтди.

Бундан ташқари Г.Е.Бердимбетова ўзининг тақдимотида Латвия Республикасида 2017 йил май ойида бўлган хизмат сафари ва Латвиянинг йирик кутубхоналари фаолияти тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, халқаро андозаларидан айримларини Ўзбекистон шароитида қўллаш мумкинлиги хақида тўхталиб ўтди.

Семинар якунида Х.Ахмедова хужжатларни тикиш (муқовалаш) усуллари бўйича махорат дарси (мастер-класс) ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармойиши таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг ташқи ва ички қисмларига ногиронлар учун махсус йўлакчалар қурилган бўлиб, булар имконияти чекланганларга бир мунча қулайликларни келтиради.

Самарқанд вилоят кўзи ожизлар кутубхоналари ташқи ва ички қисмларида ногиронлар учун махсус йўлакчалар (пандус) қўйилиши ҳамда ногиронлар адашмаслиглари учун махсус оёқ излари белгилари ёпиштирилганлиги барча вилоят кўзи ожизлар кутубхоналаридан ташриф буюрган иштирокчиларга кўрсатилди ва бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1-августдаги “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши амалда қўлланилаётганилгини мисоли бўлди.

Шу билан бирга Республикамиздан ташриф буюрган кўзи ожизлар кутубхоналари ходимлари иштирокида Самарқанд вилояти Пойариқ туманидаги пахта йиғим терими даласига чиқиб, теримчилар билан “Китобхонлик кечаси” ўтказилди ҳамда кечада берилган савол-жавоблар ғолиблари ва кеча қатнашчиларига совға сифатида китоблар тақдим этилди.

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06