09 Ноябрь 2017
«Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси -2017»

2017 йил 1 ноябр куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси - 2017» кўрик танлови Республика босқичи якунланди. Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот-кутубхона марказлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот-ресурс марказлари, Халқ таълими вазирлиги мактаб кутубхоналари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ахборот-ресурс марказлари, Маданият вазирлиги кўзи ожизлар кутубхоналари мутахассислари ўртасида ўтказилди.

http://natlib.uz/Content/userfiles/upload/Yangiliklar/Foto/2017/Noyabr/1.11_LS1.JPG

Танловнинг мақсади ахборот-кутубхона соҳасининг касбий аҳамиятини ва нуфузини оширишдан иборат. Танлов Республика ахборот кутубхона муассасалари мутахассисларининг касбий фазилатларини, ижодий салоҳиятини, ишбилармонлик фаоллигини намоён қилиш, ишга бўлган ижодий ёндашувни, ахборот-кутубхона фаолияти, унинг фонди ва хизматларини тарғиб қилишнинг янги шакллари ва усулларини излашни рағбатлантириш, илғор иш тажрибасини оммалаштириш, республика ахборот-кутубхона иши ривожланишига кўмаклашиш каби вазифаларни ўз олдига қўйган.

http://natlib.uz/Content/userfiles/upload/Yangiliklar/Foto/2017/Noyabr/1.11_LS2.JPG

Танловнинг биринчи кунида иштирокчилар ахборот-кутубхона соҳасидаги ўзларининг инновацион ғоялари билан таништирдилар ҳамда кутубхона амалиётда учраб турадиган турли муаммоли вазиятларни профессионал тарзда ҳал этиш вазифаларини бажардилар. Мазкур вазифада қатнашчиларнинг вазиятга касбий ёндошуви, амалиётга яқинлиги, коммуникабеллиги баҳоланди.

http://natlib.uz/Content/userfiles/upload/Yangiliklar/Foto/2017/Noyabr/1.11_LS3.JPG

«Китобхон ёшлар – Ўзбекистон келажаги» мавзусидаги уй вазифаси ижодий танловида жамоаларга ўзларининг ижодий қобилият ва истеъдодлари, қизиқишларини тўлиқ намоён этишга имкон берилди. Унда иштирокчиларни ҳажвий ва ҳазил-мутойибали театрлаштирилган мусиқий чиқишлари, ўз касбига ижодий ёндашуви, актёрлик маҳорати, чет тилларини билиши ва жамоада ёндошувини кўрсатиб бердилар.

Танлов натижалари бўйича қуйидаги жамоалар ғолиб деб эълон қилинди:

1-ўрин – Тошкент шаҳри

2- ўрин – Бухоро вилояти

3-ўрин – Навоий вилояти

http://natlib.uz/Content/userfiles/upload/Yangiliklar/Foto/2017/Noyabr/1.11_LS4.JPG

Ғолиб жамоалар орасида Маданият вазирлиги тасарруфидаги кўзи ожизлар кутубхоналари ходимларидан Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси Бош мутахассиси И.Холбоев 1-ўринни эгаллаб А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан ноутбук билан, 2-ўринни эгаллаган Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси кутубхоначиси Н.Очилова Маданият вазирлиги томонидан чангютгич ва 3-ўринни эгаллаган Навоий вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси директори Б.Абдуллаев мини-духовой шкаф совғаси билан тақдирландилар.

Танлов ғолибларига дипломлар, сертификатлар, қимматли совринлар ва Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06