10 Ноябрь 2017
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда:

 

Хоразм вилоят мусиқали драма театрининг репертуарини шакллантириш, театр саҳнасида замонамиз қаҳрамонлари образини акс эттириш мақсадида саҳна асарлари танловини эълон қилади.

 

Танловда ғоявий-бадиий жиҳатдан юртимиз сиёсати, миллий ва умуминсоний тамойилларга асосланган, саҳна ва драматургия талабларига жавоб берадиган, муқаддам саҳналаштирилмаган драматик асарлар қабул қилинади.

Танловда муаллифлар қуйидаги 4 йўналиш бўйича иштирок этишлари мумкин:

  1. Юртимиздан етишиб чиққан улуғ алломалар, тарихий шахслар, шунингдек, Хоразм диёрида яшаб ижод этган буюк шахслар, давлат ва жамоат арбоблари, юртимиз ўтмишида сезиларли из қолдирган тарихий воқеа-ҳодисаларга бағишланган ТАРИХИЙ асарлар;
  2. Давр руҳияти, бугунги кун муаммо ва ютуқлари, жамият ҳаётидаги ўзгаришлар акс этган, замондош ва замон қаҳрамонлари сиймоси ёритилган ЗАМОНАВИЙ асарлар;
  3. Ғоявий-бадиий жиҳатдан бугунги даврга ҳамоҳанг, муқаддам таржима қилинмаган, жаҳон драматургиясининг классик ва замонавий намуналари, дунё ва миллий адабиётдаги асарлар ТАРЖИМАСИ ва ИНСЦЕНИРОВКАСИ;
  4. БОЛАЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН драматик асарлар.

 

  • ёшидан қатъий назар, барча ижодкорлар исталган жанрдаги асари билан иштирок этиши мумкин. Шунингдек, танловда битта муаллифнинг 3 тагача асари қабул қилинади.

Тақдим этиладиган асарлар ўзбек тилида, 3 нусхада (электрон варианти билан), А-4 форматда, 1,5 интервал, 14 шрифтда кўчирилган бўлиши ҳамда ҳажми 30-40 саҳифадан ошмаслиги зарур.

Тақдим этилган асарлар нуфузли ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади. Танлов ғолиблари 4 та йўналиш бўйича мукофотланади:

 

1-ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича, жами 4 та) – энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида;

2-ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича, жами 4 та) – энг кам иш ҳақининг 80 баробари миқдорида;

3-ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича, жами 4 та) – энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида.

 

Танловга ижодий ишлар 2017 йилнинг 30 декабргача Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Репертуар-таҳририят шўъбаси электрон манзили бўйича қабул қилинади.

 

Электрон манзил: repertuar@umail.uz

Мурожаат учун телефонлар: 239-44-97,  239-43-73

 

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06