10 Ноябрь 2017
"Майсазор" спектакли

Андижон вилоят қўғирчоқ театрида бир неча йил аввал саҳналаштирилган Н. Гернет қаламига мансубМайсазорспектакли Андижон вилояти Олтинкўл туманига қарашли 1,31,3,14-мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун намойиш этилди. Спектаклдаги қаҳрамонлар ўзига хос ҳарактерга эга, томошабин учун керакли, маънавий озуқани бера оладиган образлар. Атрофдагиларга ҳушмуомала бўлиш, дўстона муносабатларни қадрлаш ғояларини илгари сурган спектакль актёрларни ҳам яна бир бор маҳоратини оширишга замин яратди: Нигора Казакова, Муҳтарам Мамадраҳимова, Дилноза Парпиева, Баҳодир Муҳторов, Ҳаётбек Алибоев, Акром Мажидовлар ўз иқтидорларини намоён этдилар. Бош қаҳрамон қизчани жонлантиришда икки актриса турли ижроларни намойиш қилишди. Муҳтарам Мамадраҳимова ижросидаги қизча  образи спектаклда мулойимроқ, салбий жиҳатлари бироз яширинган тарзда ижро этилди. Дилноза Парпиева ижросидаги қизча эса ҳарактерига эга, қўпол, манмансираган, ҳовлиқма тарзда намоён бўлди. Тулки образини эса доимгидек ўз маҳоратига эга, устоз даржасига етиб қолган актриса Нигора Казакова  маромига етказиб ўйнади. Укки, Қурбақа образлари ҳам жонли тарзда ижро этилди. Спектакль болаларга ва тарбиячиларга ҳам бирдек манзур бўлди.

 

  -Болалар қўғирчоқ театрини интизорлик билан кутишади. Андижон қўғирчоқ театрини бир нечта спектаклларини кўрдик. Мен ҳар бир спектаклни  ўз тарбияланувчиларимга тарбиявий жиҳатларини тушунтириб бераман. Мана бугун ҳам “Майсазор” спектаклини кўришди. Спектаклда ҳушмуомалалик жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашувчи жиҳат эканлигини  кўрсатиб беряпти. Шундай мазмунан пишиқ, болалар онгига тез етиб борадиган спектаклларни саҳналаштиришингизни истаб қоламиз, - дейди тарбиячи Озода Ҳакимова.

 

 

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06