11 Ноябрь 2017
"Тиббиёт ходимлари куни”

Бугун Ўзбек миллий академик драма театрида “Тиббиёт ходимлари куни” байрамига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. Концерт дастурини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов очиб берди ва барча тиббиёт ходимларини “Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан табриклади ва соҳадаги бир гуруҳ фидоий ҳодимларни тақдирлади.

Концертда Ўзбекистон халқ артистлари Муножат Йўлчиева, Гулсанам Мамазоитова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Замира СуюноваЭлмурод Исломов раҳбарлигидаги доирачилар гуруҳи, Маъсума Болтабоева, Равшан Комилов , Ойбек Ҳамроқулов, Зиёда Қобилова, Сардор Раҳимхон, Райҳон Ғаниева, Тўлқин Жабборов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Гўзал Жуманиёзова (Дилсўз), Тигран Абдуллаев, Шерзод Кенжабоев ва йигитлар рақс гуруҳи ҳамда “Навбаҳор” рақс ансамбллари иштирок этдилар. Концерт давомида янграган куй қўшиқ ва рақслар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.

 

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06