12 Ноябрь 2017
57 кишидан иборат делегация Хоразмда

Ўзбекистон маданияти кунлари энди Туркманистон Республикасида. Бугун 57 кишидан иборат делегация Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Делегация аъзолари К.Отаниёзов уй-музейида бўлиб, унинг қабрини зиёрат қилишди.

Шунингдек, Хоразмнинг кўҳна зиёратгоҳларидан бири “Ичан қалъа”га

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли Нуруллабой ёдгорлик мажмуаси ва яна бир қанча тарихий қадамжоларни зиёрат қилишди.

Шу тариқа делегация навбатдаги маданият кунларини ўтказиш учун Туркманистон Республикасига жўнаб кетди.

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06