13 Ноябрь 2017
“Шеробод цемент заводи”да маданий-маърифий тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига қилган ташрифлари давомида Шеробод туманида цемент заводи қурилиши бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ва Туркия давлатининг “DAL TEKNIK” корхонаси томонидан мазкур заводнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

         Қурилишда фаолият олиб бораётган қурувчилар учун жорий йилнинг 11 ноябрь куни Мазкур мажмуада ишловчи ўзбек ва турк ишчи ходимлари учун вилоят мусиқали драма театри ҳамда Бойсун туман марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошида ташкил этилган “Шалола” ашула ва рақс халқ ансамбли ижодий жамоаси ўзининг концерт дастурларини намойиш этишди.

 

 

 

Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров кириш сўзи билан очиб берди ва мазкур мажмуада ишлаётган ишчи-ходимларга омад тилади.

 

         Тадбирда 1100 нафардан ортиқ иштирокчи иштирок этишди.

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06