14 Ноябрь 2017
Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 мартдаги П-4882-сон фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида, Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш учун 57 кишидан иборат делегация Туркманистон давлат маданият марказининг Мақом саройида Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросимини ўтказди.

 

Маданият кунларининг тантанали очилишида Ўзбекистон халқ артисти З.Бойхонова,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар С.Рахимов, Ю.Турдиева, Ж.Пиязов, А.Нодирова, Н.Пирматова, З.Қобилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, сухондон Д.Рустамова,  Қорақолпоғистонда хизмат кўрсатган артист К.Рахмонов, хонандалар М.Жабборов, Б.Саидов, Ш.Музаффарова, Д.Сулаймонов ҳамда 

 “Наврўз” рақс ансамбли ва бир гуруҳ созандалар иштирок этишди.

Тадбир давомида ижро этилган ашула, куй ва рақсларни йиғилганлар мароқ ва завқ билан томоша қилишди. Маданият кунларининг тантанали очилиши каттаю кичикка бирдек манзур бўлди.

Бу каби тадбирлар маданият, санъат соҳасидаги ютуқлар, Ўзбекистоннинг бугунги куни, анъана ва қадриятларини кенг намойиш этиш билан бирга, халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик,
маданий-маърифий муносабатлар риштасини тобора мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Охирги янгиланиш: 17.11.2017 | 20:06