04 Декабрь 2017
Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига муносиб туҳфалар

Мамлакатимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонланиши муносабати билан 2017 йил 8 декабрь куни Тошкент шаҳридаги қуйидаги спектакллар ва музейлар ҳудудлардан меҳмонларнинг ташриф буюриб, маданий хордиқ чиқаришлари учун мунтазир:

Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат амалий санъат музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейига соат 10:00 дан 15:00 га қадар;

Ўзбек миллий академик драма театрида соат 18:00 да “Кўнгил” спектакли;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида соат 19:00 да “Икки дил достони” спектакли;

Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театрида соат 17:00 да “Дилдаги доғ” спектакли;

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида соат 17:00 да Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтади.

Охирги янгиланиш: 13.12.2017 | 17:06