04 Декабрь 2017
“Коррупция жамият кушандаси”

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси билан ҳамкорликда “Коррупция жамият кушандаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

            Тадбирда Вазирлик тизимидаги маданият ва санъат муассасалари вакиллари  оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этди. 

             Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири П.Айтмуратов ва Нукус шаҳар прокурори  ўринбосари П.Бекмуратов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишда жиноятчиликка, хусусан, коррупцияга қарши курашиш долзарб аҳамиятга эга. 

 

           Коррупция глобал муаммолардан бири бўлиб, у фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради. Бу муаммога қарши курашиш борасида кўплаб халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Мамлакатимизда бу борада қабул қилинган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан бирга, коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган миллий ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланган. 

 

 

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфида 159 та маданият ва санъат муассасаларида 2531 нафар ходимлар меҳнат қилмоқда.
            Семинар-тренингда вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларининг коррупция ҳолатларига қарши курашиш масалаларида хабардорлигини ошириш, ижтимоий шериклик доирасида иштирокчилар томонидан қўшма иш режалари ишлаб чиқиб ва ушбу мавзуни  маданият муассасаларида ва аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича фикрлар алмашилди.

 


Охирги янгиланиш: 13.12.2017 | 17:06