05 Декабрь 2017
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 25 йил тўлганлиги муносабати билан жорий йилнинг 4 декабрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган "Ёшлар маркази" биносининг залида катта байрам дастури бўлиб ўтди. Унда давлатимиз томонидан ишлаб чиқилган Бош Қонунимиз яъни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 25 йилдирки, инсон ва унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиб, ўз олдимизга қўйган улуғвор вазифаларни амалга ошириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётини тубдан яхшилаш, ижтимоий адолатни қарор топтириш ва қонун устуворлигини таъминлашда тараққиётимизнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилаётганлиги вилоятимиз раҳбари томонидан таъкидланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Юсупов Ниғматилла Йўлдашевич ҳамда вилоятимиз ҳокими томонидан вилоятдаги фаолиятида юксак натижаларга эришаётган, юртимиз равнақи учун астойдил меҳнат қилаётган бир қатор фидойиларимиз Ўзбекистон Республикасининг фахрли мукофотларидан "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор", "Шуҳрат", "Дўстлик", "Фидокорона меҳнати учун", "Меҳнат шуҳрати" каби Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг муносиб мукофоти топширилди.

 

Байрам дастури давомида вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари Конституциямизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари, ватанимиз шаънига бағишлаб айтилган ашулалари билан барча юртдошларимизни байрам билан муборакбод этишди.

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2017 | 17:06