05 Декабрь 2017
“КОНСТИТУЦИЯ БАХТИМИЗ ҚОМУСИ”

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 25 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “КОНСТИТУЦИЯ БАХТИМИЗ ҚОМУСИ” НОМЛИ ТАДБИР

1992 йил 8-декабрда қабул қилинган  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, энг аввало Ўзбекистоннинг   озодлигининг  шаҳодати сифатида қадрлидир. Бу йил асосий қомусимиз қабул қилинганига 25 йил тўлди. Конституция лотинча сўз бўлиб “ўрнатаман”, “белгилаб қўяман” -деган мазмунни ифода этади. Бу қомусий ҳужжатнинг халқчиллиги шундаки, унда миллий урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, умуман миллий қадриятлар ҳимояси ва равнақи аниқ белгилаб қўйилгандир. Шу кун муносабати билан республикамизнинг турли гўшаларида байрам тадбирлари ташкил этиш анъанага айланган. Жумладан, Ўзбекистон Давлат санъат музейида“Конституция бахтимиз қомуси” шиори остидабир қатор тадбирлар ташкил этилади.

 2017 йилнинг 05-декабрь куни соат 14:00 да Ўзбекистон Давлат санъат музейида Тошкент маданият коллежи билан ҳамкорликда Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Конституция-бахтимиз қомуси” мавзусида бадиий байрам кечаси ўтказилади.Унда Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида маърузалар ҳамда турли бадиий чиқишлар бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2017 йилнинг 05-декабрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Давлат санъат музейи хазинасидан жой олган каштачилик санъатига оид ноёб асарлардан иборат кўргазма ташкил этилади. Кўргазмада турли кашталар, сўзаналар, дўппилар, жияклар кабилар ўрин олиши кутилмоқда.

Кургазмада турли ўқув даргоҳларидан профессор-ўқитувчилар, талабалар, мутахассислар, кенг томошабинлар иштирок этдилар.

 

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2017 | 17:06