06 Декабрь 2017
Қомусимиз ҳақида маълумотлар болажонларга содда ижодий тилда баён қилинди

Хоразм вилояти Хонқа тумани маданият бўлими саньаткорлари конституция кунига бағишланган бир қатор тадбирлар билан биргаликда ёш томошабин болажонларимиз учун ҳам қомусимизни тарғиб қиладиган, қадриятларимиз ҳақида фикр юритадиган, яхшилик ва ёмонлик хақида мулоҳаза қилищга ундайдиган театр учрашувларини ўқувчилар учун ўтказишди. Ушбу ижодий учрашувларда маданият бўлими ходимлари, созандалар, халқ қўғирчок театри актёрлари фаол иштирок этишмокда. Айниқса, тумандаги 36-сон рус тилига ихтисослаштирилган ўрта таьлим мактабида томоша ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўтказилгани ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Ижодкор болалар ижодидан намуналар - рассом болаларнинг суратлари намойиш этилди. Қомусимиз ҳақида маълумотлар болажонларга содда ижодий тилда баён қилинди. Эртак қахрамонлари ушбу тадбирга эртакона руҳ бериб болажонларнинг кўнглини ҳушлади. Мактаб маьмурияти маданият бўлими билан келажакда хам ҳамкорликни давом эттириш ниятини билдирди.

Охирги янгиланиш: 13.12.2017 | 17:06