07 Январь 2018
Маданият вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши

Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида Маданият вазирлигининг Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Маданият вазири - Ҳайъат раиси Б.Сайфуллаев кириш сўзи билан очди ва Ҳайъат йиғилишининг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этилган Мурожаатномада соҳага тегишли масалалар, давлатимиз раҳбари ҳузурида 2017 йил 25 декабрь куни Маданият вазирлиги ва Бадиий академия раҳбарларининг ҳисоботларини муҳокама қилиш юзасидан ўтказилган мажлис баёни ва Ўзбекистон халқига Янги йил табригида белгиланган вазифалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Х.Султонов сўзга чиқди.

        Шу билан бирга, вазир барча театрларга яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланган холда, айниқса вилоят театрлари чекка ҳудудларга театр томошалари қўйилмаслигини танқид қилиб, 2018 йил вилоят театрларнинг Иш режасига чекка ҳудудларга спектакль намойишларини  киритиш, кўчма музейларни ташкил этиш, мусиқа мактабларидаги моддий техник базасини  янгилаш ва кўплаб бошқа тегишли  топшириқлар  берди.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ва давлатимиз раҳбари ҳузурида 2017 йил 25 декабрь куни Маданият вазирлиги ва Бадиий академия раҳбарларининг ҳисоботларини муҳокама қилиш юзасидан ўтказилган мажлис баёни ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш мақсадида Маданият вазири Б.Сайфуллаев  вазирлик марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари, вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари раҳбарлари, тасарруфдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқларига муддатли топшириқлар берди.

        Йиғилишда Мақом маркази раҳбари ва Сирдарё вилояти маданият бошқарма бошлиғи тайинланди.

       Қўқон шаҳрида Қўқон мусиқали драма театр биноси ҳамда унинг ёнида 36 хонадондан иборат Ипотека уйлари очилиши ва вилоят Алломалар музейи капитал таъмирдан чиқанлиги маълум қилинди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2018 | 21:18