07 Январь 2018
Ватан химоячилари куни муносабати билан ижодий учрашув

2018 йил 7 январь куни Жиззах шаҳри Харбий учувчи лётчикларни тайёрлаш олий ўқув юртида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашуда Ўзбек миллий академик драма театри раҳбари ва ижодкорлари Ф.Масудов, А.Абдувахобов, Д.Кубаева ва Ўзбекистон Бадиий Академиясининг раҳбари таниқли рассом Акмал Нур ҳам иштирок этишди. Ижодий учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган ёшлар учун шарт-шароитлар ва улардан унумли фойдаланган холда, билим ва тажрибани бор машаққат ва масъулиятлик билан эгаллаш, Ватанимиз учун қалқон бўлиш ва бошқа масалалар юзасидан маърузалар бўлди.  

Ижодий учрашув самимий,  жуда қизикқарли ва кўтаринки рухда ўтди. Ватан ва  халқимизга хизмат қилиш каби туйғулари илгари сурилди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг табриги ҳам ижодкорлар томонидан етказилди.

 

Охирги янгиланиш: 22.01.2018 | 21:07