08 Январь 2018
"Мурувват" ва "Саховат" уйлари тарбияланувчилари учун Янги йил туҳфаси

 

Пойтахтимиздаги Темирйулчилар маданият саройида 2017 йил 27 декабрдан - 2018 йил 8 январь саналарига қадар “Республика “Мурувват” ва “Саховат” уйларини қўллаб қувватлаш васийлик кенгаши” ташаббуси билан режиссёр Қўчқорова Гулнора бошчилигида “Ором” умумтаълим мактаб болалари иштирокида саҳналаштирилган “Янги йил арчаси” спектакли бўлиб ўтди.

Спектакль ёрқин саҳналарга бойлиги, болажонларнинг бир-биридан чиройли рақслари, эртак қаҳрамонлари образларининг маҳоратли ижро этилганлиги билан эътироф ва олқишларга сазовор бўлди.

 

Айниқса, “Мурувват” ва “Саховат” уйлари тарбияланувчилари учун спектакль намойиши чинакам байрам туҳфаси бўлди. Болаларнинг кўзларида порлаётган қувонч, уларнинг кўтаринки кайфиятлари спектакль ижодий жамоасининг меҳнати зое кетмаганидан далолат беради.

 

Охирги янгиланиш: 21.04.2018 | 17:57