08 Январь 2018
Янгидала маданият ва аҳоли дам олиш марказида концерт дастури ташкил этилди

Мирзачўл тумани Янгидала ҚФЙ аҳолисининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда маданий дам олишларини ташкил этиш мақсадида 2018 йил 7 январь куни Янгидала маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси “Лазги” ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури ташкил этилди.

Мусиқа раҳбари Шуҳрат Тоиров бошчилигидаги “Лазги” ашула ва рақс ансамбли жамоасининг хонандалари Суюн бахши Норбоев, Назокат Жабборова, Хуршид Собиров, “Ниҳол” давлат мукофоти лаурияти Феруз Наримов ҳамда раққоса қизлар, раққос йигитлар ҳамда созандалар жамоаси иштирокидаги кий қўшиқ ва рақслар томошабинларга олам-олам завқ бағишлади.

Концерт дастурида 2000 нафардан зиёд Янгидала қишлоқ аҳолиси иштирок этди.

 

Охирги янгиланиш: 21.04.2018 | 17:57