09 Январь 2018
Фарғонада “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 январь куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Аббосович Носиров сўзга чиқиб вилоятимизда хизмат бурчини ўтаётган барча ҳарбийларни 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан муборакбод этди.

Тадбир давомида вилоятнинг ҳарбийлари, ҳарбий оркестрлар ҳамда спорт соҳасида турли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаган спортчи ёшлар иштирокида парад намойиши бўлиб ўтди.

Намойишда пухта тайёрланган жанговор чиқишлар, оркестрларнинг байрамона куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.

Тадбирнинг бадиий қисмида вилоят Маданият бошқармаси томонидан вилоятимизнинг таниқли санъат усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Концерт дастурида Валижон Қодиров, Отабек Муҳаммадзоҳид, Мансурхон Нурматов, Акмал Садихонов, Муҳаррам Муродова, Иззатбек Қўқонов, Нодирбек Холбоев ва Хумора Шокирова каби эл суйган санъаткорлар ўз чиқишлари билан томошабинларга хуш кайфият ҳамда байрам шукуҳини улашдилар.

Охирги янгиланиш: 22.01.2018 | 21:07