10 Январь 2018
Бухорода “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган тадбир ташкил этилди

Жорий йилнинг 10 январ куни Бухоро Вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 8 январдаги 1/76-8-сонли чора-тадбирлар дастури асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ҳарбий хизматчиларнинг оналари иштирокида “Аскар оналарини шарафлаймиз” мавсусида Бухоро шаҳридаги “Лаби ҳавуз” ресторанида байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирига вилоятнинг таниқли эстрада хонандалари ўзларининг Ватанни мадҳ этувчи, ҳарбийларимизга бағишланган куй-қўшиқлари билан ташриф буюрганларни хушнуд этдилар.

Бундан ташқари Салохиддин Файзиев томонидан ижро этилган “Ватанимиз посбонлари” мавзусидаги шерий компазицияси аскарлар қалбида яна бир карра ватанга мухаббат ҳиссини уйғотди десак муболаға бўлмайди.

Шу билан бир қаторда Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси қошидаги “Бухоро гўзаллари” рақс жамоасининг чиқишлари ватан хизматида бўлган аскарларимиз ҳамда уларнинг онажонларига хуш кайфият улашиб бе ихтиёр уларни рақсга тушишларига сабабчи бўлди десак адашмаймиз.

 

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59