10 Январь 2018
“Мардлар қўриқлайди ватанни” мавзусидаги давра суҳбати

2017 йил 10 январ куни Термиз археология музейининг конференция залида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги муносабати билан “Мардлар қўриқлайди ватанни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда Термиз археология музейи ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатини музей директори ўринбосари А.Бабахаджаев очди ҳамда барчани яқинлашиб келаётган “14 январ-Ватан ҳимоячилари куни” билан муборакбод этди.

Давра суҳбати давомида Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ходимлари майёр Ш.Т.Одилов, майёр А.М.Йўлдошев, музей ходимлари Р.Худойбердиев, А.Абдуллаевлар сўзга чиқишди ва миллий армиямизнинг куч-қудрати, салоҳияти, имкониятлари ва вазифалари, 2017 йил давомида бир неча хориж давлатларида бўлиб ўтган ҳарбийлар ўртасидаги мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юқори ўринларни қўлга киритганлиги, шунингдек, 2018 йил 9 январ куни қабул қилинган Мудофаа доктринаси тўғрисидаги қонун қабул қилинганлиги юзасидан маълумотлар бериб ўтди. Ж.Жўраев, И.Зоирова, Ф.Шарифова, А.Вохидов, Ф.Хуррамова ва Д.Мустафоқулова, Ш.Хўжақуловалар томонидан ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш ҳамда муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақирув резерви хизматлари ҳақида берилган саволларига ҳарбий офицерлар томонидан мазмунли жавоблар берилди.

Охирги янгиланиш: 22.01.2018 | 21:07