11 Январь 2018
Ўзбекистон давлат консерваторияси ишчи ходимларининг бир кунлик Самарқандга саёҳати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон  давлат консерваториясининг 23 нафар аъзосидан иборат  бир гуруҳ ходимлар Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳатга бориб келишди.

Гуруҳ аъзолари Самарқанддаги Ал-Бухорий зиёратгоҳи, Бибихоним мадрасаси ва Регистон майдони, Шоҳизинда мажмуаси билан биргаликда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қабрларини зиёрат қилишди. Ушбу бир кунлик саёҳатдан кўзланган мақсад ишчи ходимларимизда ватанга бўлган муҳаббат, унинг келажагига бўлган ишонч, шунингдек, халқимизга нисбатан  бўлган  садоқатни мустаҳкамлашдан иборат.

Охирги янгиланиш: 13.12.2018 | 17:45