12 Январь 2018
Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир

Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26-йиллиги, “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида “14 январ - Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон давлат консерваторияси Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор Мансуров Аваз Максудович очиб бериб, Юртимизда хизмат бурчини ўтаётган барча ҳарбийларни 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан табриклади.

Тадбирнинг бадиий қисмидаги жанговор чиқишлар, оркесторларнинг ҳамда Ўзбекистон давлат консерваториясида фаолият олиб бораётган санъат усталари ва талабалар томонидан ижро этилган байрамона куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.

 

Охирги янгиланиш: 18.06.2018 | 18:39