13 Январь 2018
Қашқадарё вилоятида “Аждодлар мероси ибрат мактаби” шиори остида мусобақа ташкил этилди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2018 йил 12 январь куни  Қарши туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Қарши туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Қарши туман маданият бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳамда “Нахшаб” рўзномаси билан  хамкорликда “Аждодлар мероси ибрат мактаби” шиори остида Каратэ, Қўл жанги,  100 метрга югуриш, Арқон тортиш, Турникка тортилиш, Волейбол, Шахмат-шашка, Кураш бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Спорт мусобақасининг очилиш маросими Гимнастика жамоасининг ажойиб кўргазмали чиқишлари билан бошланди.

Тадбир якунида Қарши туман маданият бўлим қошида ташкил этилган “Чўл-чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли жамоасининг концерт дастури намойиш этилди.  
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига Қарши туман ҳокими Ғ.Бегалиев томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.

Охирги янгиланиш: 16.07.2018 | 21:18