13 Январь 2018
Қашқадарё вилоятида “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” вилоят кўрик-танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги ПФ-5135-сонли фармойиши ижроси ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш, ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, Мардлик, матонат ва жасорат, Она-Ватанга садоқат каби эзгу ғояларни ёшлар онгига сингдириш, шунингдек ватан ҳимоячиларига бағишлаб таъсирчан қўшиқлар яратиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш ҳамда уларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб этиш мақсадида Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси томонидан “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” номли вилоят кўрик-танлови ташкил этилди.

Мазкур кўрик-танлов икки босқичда 2 та гуруҳга: 1-гуруҳ 7 ёшдан 18 ёшгача, 2-гуруҳ 18 ёшдан 30 ёшгача бўлинган холда ташкил этилиб, биринчи босқич туман ва шаҳар босқичлари 2018 йил 3 январдан 8 январга қадар туман ва шаҳар марказларида, иккинчи босқич вилоят босқичи Қарши санъат коллежида 12 январь куни юқори савияда ташкил этилди.

Танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган 30 нафар номзодлар ўзаро беллашишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуни хулосасига кўра 1-гуруҳ 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 2-3-ўринга 2 нафар, 2-гуруҳ 18 ёшдан 30 ёшгача 2-3-ўрин 2 нафар ғолибларга берилди.

Танловда номзодлар томонидан ижро қилинган асарлар Низом талабларига жавоб бермаганлиги сабабли 1-даражали диплом тақдим этилмади.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга вилоят маданият бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Охирги янгиланиш: 22.01.2018 | 21:07