13 Январь 2018
Обод ва озод Ватанимизнинг мустаҳкам қалқонлари

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида 12 январь куни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Бу ерга сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ота-оналар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов ўқиб эшиттирди.

Тантанали тадбирда ўз хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган олти нафар тинчлик посбонининг оила аъзоларига Президентимиз номидан уй калитлари берилди. Ўз вазифасини намунали бажараётган кўплаб ҳарбий хизматчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Тантанали маросим катта байрам концертига улфниб кетди. Концертда Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари иштирок этишди.

Охирги янгиланиш: 16.10.2018 | 18:22