26 Январь 2018
«Зувола» асил қўшиқлар миллий танлови

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилаётган «Зувола» асил қўшиқлар миллий танловининг илк йиғилиш мажлиси, 2018 йил 26 январь куни соат 15:00да Туркистон саройининг “Аквариум” залида бўлиб ўтди.

ЗУВОЛАСИ ПИШИҚ ҚЎШИҚ ТАНЛАЙМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳамда "Ўзбекконцерт" давлат муассаси янги "Zuvоla" асил қўшиқлар миллий танловини эълон қилади!

Танловга маънавиятимизга зид бўлмаган мавзу ва жанрдаги профессионал қўшиқлар (аудиоёзув шаклида) жорий йилнинг 15 февралигача қабул қилинади.

Танлов натижаларига кўра тoп-20 қаторидан ўрин олган сара қўшиқларнинг ҳар бири учун 20 миллион сўмдан пул мукофоти тайинланган.

Яхши деб топилган 30та қўшиқнинг ҳар бири учун 3 миллион сўм рағбатлантирувчи мукофот сифатида белгиланган.

Танловдан ўтган зуваласи пишиқ қўшиқлар Ўзбекистон теле- ва радиоканаллари орқали бепул эфирга узатилиши кўзда тутилган.

Саралаб олинган қўшиқлар асосида "Истиқлол" санъат саройида катта гала-концерт намойиш этилади.

Танлов ғолиблари Наврўз байрами арафасида мукофотланадилар (рўйхат ОАВда эълон қилинади).

Ижодий ишлар Telegramдаги +998998232020 рақамига mp3 форматида юборилиши сўралади (қўшиқ ижрочиси ва ижодкорининг исм-фамилияси ва телефон рақами ҳам илова қилиниши лозим).

Охирги янгиланиш: 11.12.2018 | 11:07